“Йилнинг энг яхши ўқитувчиси” танловида тизимли ислоҳот қилиш учун халқаро тажриба асосида танловни бу йилдан бошлаб вазирлик ходимлари эмас, айнан ўқитувчилар ўтказади.

Ўзбекистон тарихида илк бор “Ўқитувчилар ассоциацияси” нодавлат ташкилоти (https://t.me/oqituvchilar_assotsiatsiyasi) асосий ташкилотчи сифатида танлов қоидаларини ишлаб чиқди ҳамда дунёдаги энг яхши ўқитувчига 1 миллион доллар совға бериладиган Халқаро ўқитувчилар соврини (Global Teacher Prize (http://www.globalteacherprize.org/)) ташкилотчиси Varkey Foundation билан танловни адолатли ўтказиш учун ҳамкорликни йўлга қўйди.

Танловнинг 6 та номинация бўйича ғолиблари нафақат бу йил 30 млн сўм билан рағбатлантирилади, балки келгуси йилдаги Дубайда ўтказиладиган Global Teacher Prize 2021 тадбирида ҳам иштирок этадилар. Бу эса энг яхши ўқитувчиларимиз учун Ўзбекистон мустақиллигининг 30 йиллигига муносиб совға бўлади.

Марҳамат, танловда қатнашинг ва ғолиб сифатида совғаларни қўлга киритинг!

Аризалар фақат онлайн www.ustozmukofoti.uz сайти орқали топширилади.

By azizbek

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *