«Аниқ фанларни ўқитишда иннавацион технологияларни қўллаш» мавзусида ўтказилган туман семинари

2019 йил 18 ноябрь куни Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Учқўрғон туман халқ таълими бўлимига қарашли 28-сонли умумий ўрта таълим мактабида «Аниқ фанларни ўқитишда иннавацион технологияларни қўллаш» мавзусида вилоят семинари ўтказилди.

Семинарда туман халқ таълими бўлими аниқ фанлар методисти Р.Мадрахимов ҳамда туман мактабларининг аниқ фанлар ўқитувчилари иштирок этишди. Мактаб фаолияти ва 2019 йил 19 март куни президентимиз Шавкат Мираманович Мирзиёев томонидан  Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш йўлида белгилаб берилган 5 та муҳим ташаббус бўйича мактабда олиб борилаётган ишлар, тўгараклар фаолияти билан таништирилди.

Мактабнинг математика фани ўқитувчиси Шералиев Тохиржон ва Валиева Муножат томонидан тайёрланган «Бешта муҳим ташаббус-эртамиз эгалари» мавзусидаги тақдимоти, мактаб ўқувчилари томонидан  «Қувноқлар ва зукколар»  ва 18 ноябрь Ўзбекистон Республикаси давлат байроғининг қабул қилинганлигининг 28 йиллиги  бағишлаб тайёрланган саҳна кўринишлари семинар иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотти.

Информатика фани ўқитувчиси Айшева Элмаз 11-синф ўқувчиларига «Photo shop дастурида тасвир бў лагини ажратиб олиш» мавзусида, математика фани ўқитувчиси Бадалбоева Муқаддас 8-синф ўқувчилари учун «Натурал кўрсаткичли даражанинг арифмeтик илдизи ва ҳоссалари» мавзусида очиқ дарсларини   ноанъанавий усуллардан фойдаланган ҳолда ташкил этдилар. Шу билан бир қаторда Учқўрғон туман халқ таълими бўлими аниқ фанлар методисти Мадрахимов Расулжон «Метод бирлашмалар фаолиятини самарали ташкил этиш » мавзусидаги тренинглар семинар иштирокчиларида катта таасурот қолдирди.

Семинар якунида ўтказилган йиғилишда музокараларга чиққан 11-сонли умумий ўрта таълим мактаби математика фани ўқитувчиси Исмоилов Ботиржон, 39-сонли умумий ўрта таълим мактаби математика фани ўқитувчиси Жакбарова Мухаббатхон, 41-сонли умумий ўрта таълим мактаби информатика фани ўқитувчиси Исомиддинова Мастурахонлар бугунги ташкил этилган семинар ва  ўтказилган очиқ дарслар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Тахлил якунида бугунги ўтказилган очиқ дарслар ва методик қўлланмалар туманда оммалаштириш учун тавсия этилди.

2019 йил 18 ноябрь куни Учқўрғон туман халқ таълими бўлимига қарашли 28-сонли умумий ўрта таълим мактабида «Аниқ фанларни ўқитишда иннавацион технологияларни қўллаш» мавзусида туман семинари «Мураббий» газетасида ёритилди. Семинар ҳақидаги барча маълумотлар   Туман халқ таълими бўлими ва мактаб веб сайтларида жойлаштирилди.

You may also like...