Бешта муҳим ташаббус-эртамиз эгалари

А Х Б О Р О Т И

2019 йил 28 октябрь куни Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Учқўрғон туман халқ таълими бўлимига қарашли 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида «Аниқ фанларни ўқитишда иннавацион технологияларни қўллаш» мавзусида вилоят семинари ўтказилди.

Семинарда Вилоят халқ таълими бошқармаси аниқ фанлар методисти А.Усмонов, барча туманларнинг аниқ фанлар методистлари ва 2 нафардан математика ва информатика фани ўқитувчилари ҳамда туман мактабларининг аниқ фанлар ўқитувчилари иштирок этишди. Мактаб фаолияти ва 2019 йил 19 март куни президентимиз Шавкат Мираманович Мирзиёев томонидан  Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш йўлида белгилаб берилган 5 та муҳим ташаббус бўйича мактабда олиб борилаётган ишлар, тўгараклар фаолияти билан таништирилди.

Мактабнинг информатика фани ўқитувчиси Абдуллаева Сафияхон томонидан тайёрланган «Бешта муҳим ташаббус-эртамиз эгалари» мавзусидаги тақдимоти, 10-синф ўқувчиси Хомиджонов Зухриддин Scratch дастурлаш тилида  ўқувчилар учун яратилган «Қизиқарли футбол» ва «Пойга» номли мульти дастурсеминар иштирокчиларида катта қизиқиш уйғотти.

Информатика фани ўқитувчиси Тожибоева Қандолат 11-синф ўқувчиларига «Photo shop дастурида тасвир бў лагини ажратиб олиш» мавзусида, математика фани ўқитувчиси Абдуллаева Манзура 8-синф ўқувчилари учун «Натурал кўрсаткичли даражанинг арифмeтик илдизи ва ҳоссалари» мавзусида очиқ дарсларини   ноанъанавий усуллардан фойдаланган ҳолда ташкил этдилар. Шу билан бир қаторда Учқўрғон туман халқ таълими бўлими аниқ фанлар методисти Мадрахимов Расулжон «Аниқ фанларни ўқитишда инноватсион тeхнологияларни қўллаш» мавзусида ва Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси аниқ фанлар методисти Усмонов Аббос «Компютeр тeхникаларининг мавжуд имкониятларидан фойдаланиш» мавзусидаги  тренинглар семинар иштирокчиларида катта таасурот қолдирди.

Семинар якунида ўтказилган йиғилишда музокараларга чиққан Косонсой туман халқ таълими бўлими аниқ фанлар методисти Орипов Мукаррамхўжа,

Поп туман халқ таълими бўлими аниқ фанлар методисти Тўйчиева Лолахон,

Чортоқ туман халқ таълими бўлими аниқ фанлар методисти Якубжонова Назира, Тўрақўрғон туман халқ таълими бўлими аниқ фанлар методисти Худойбердиев Қодиржон, Наманган шаҳар халқ таълими бўлими аниқ фанлар методисти  Алиев Қахрамон, Уйчи тумани 40-мактаб информатика фани ўқитувчиси Адашов Бахтиёр, Учқўрғон туман 24-мактаб бошланғич синф ўқитувчиси Абдуллаева Феруза, Учқўрғон туман 28-мактаб математика фани ўқитувчиси Валиева Муножатлар бугунги ташкил этилган семинар ва  ўтказилган очиқ дарслар бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Тахлил якунида бугунги ўтказилган очиқ дарслар ва методик қўлланмалар Вилоятда оммалаштириш учун тавсия этилди.

2019 йил 28 октябрь куни Наманган вилояти халқ таълими бошқармаси Учқўрғон туман халқ таълими бўлимига қарашли 3-сонли умумий ўрта таълим мактабида «Аниқ фанларни ўқитишда иннавацион технологияларни қўллаш» мавзусида вилоят семинари «Мураббий» газетасида ёритилди. Семинар ҳақидаги барча маълумотлар   Вилоят халқ таълими бошқармаси, Туман халқ таълими бўлими вамактаб веб сайтларида жойлаштирилди.

 

Учқўрғон туман халқ таълими бўлими

аниқ фанлар методисти:                                             Р.Мадрахимов

You may also like...